28.08.2024
#Mustaqilligimizning_33_yilligi
#Bir_bõlsak_yagona_xalqmiz_birlashsak_Vatanmiz
НАВБАҲОРДА АҲАМИЯТГА ЭГА ЙЎЛ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига тумандаги 1 дона кўприк ва узунлиги 8 км бўлган автомобиль йўлини фойдаланишга топширилиши тумандошларимиз учун байрамга байрамона туҳфа бўлди.
Очилиш маросимида Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов, сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ҳурматли Президентимизнинг 2023-2024 йиллардаги тегишли қарорлари асосида умумий қиймати 8,0 млрд.сўм бўлган туманнинг “Пахтакор” маҳалласида жойлашган узунлиги 85 метр бўлган 1 дона кўприк (А379 "Навоий-Учқудуқ" автомобиль йўлининг 2,4 км қисмида) фойдаланишга топширилди.
????Мазкур кўприк вилоят марказини Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбаҳор, Конимех, Қизилтепа, Нурота, Учқудуқ ва Томди туманларини боғловчи ҳисобланиб, автотранспорт воситаларини хавфсиз ҳаракатланиши ва аҳолимизга муносиб хизмат қилади.
Шунингдек, Президетимизнинг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарори асосида умумий қиймати 123 млрд.сўм бўлган “Пахтакор”, “Янги йўл”, “Қоровултепа”, “Ўзбекистон”, “Қалқонота”, “Мирзо Улуғбек” маҳаллаларидан ўтувчи узунлиги 8 км бўлган (4Р57 “Қизилқум халқа йўли” (Кармана ш-Нурота ш-Боймурот қ- Ўтамурот қ-Муллали қ-Томдибулоқ қ”) автомобиль йўли ҳам бугун фойдаланишга топширлди.
Мазкур автомобиль йўли вилоят марказини Нурота, Конимех, Учқудуқ ва Томди туманларини қолаверса, Жиззах вилоятининг Фориш туманини боғловчи ҳамда туризм йўналишидаги (“Чашма” зиёратгохи, “Сармиш қўриқхонаси” ва обидаларга олиб борувчи) асосий йўл бўлиб, бошқа давлат ва ички туристик сайёҳларнинг оқимининг ошишига замин яратилади.
Ушбу йўлнинг тўлиқ қайта қурилишида ва автотранспорт воситаларини хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ва тирбандликлар олдини олиш, 2 тасмалидан 4 тасмага ўзгартирилиши, 3 дона кўприк қайта қурилиши, 7,8 км йўл ажратувчи темир тусиқлар ўрнатилиши, 3 та жойда светафор ва 8 км сув қочириш латокларининг қурилиши, 278 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиши, йўл белги ва йўл ётиқ чизиқлари билан жиҳозланиши, 8 км пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилиши ҳамда 4 дона автобекатлар қурилиб, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилди.