24.08.2024
#Навбаҳор_тумани
#Умумхалқ_ҳашар_шукуҳи
ҲАШАР БИРДАМЛИККА УНДАЙДИ
ҲАШАР — ЭЛГА ЯРАШАР
Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.
Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.
Биламизки ҳашар азал-азалдан шаклланиб келган. Бугунги ишлар эса унинг яққол намоёнидир. Теварак-атроф турли хил чиқиндилардан тозаланиб, дарахтлар оқланмоқда. Ариқлар бегона ўтлардан тозаланмоқда.
Бугун эрта тонгдан аёллар, хотин-қизлар кўчаларга сув сепиб супурса, эркаклар дарахтларга шакл бериб бўёқлаш ишларини амалга оширмоқда. Мана шундай ҳашар ишларида каттаю кичик бирдек жонбозлик кўрсатиб фаол қатнашаётгани қувонарли ҳолат албатта.
Навбаҳор туманининг барча маҳаллаларида, қабристонларда аҳоли хонадонларида ташкилот, корхон ва муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашарлари қизғин олиб борилмоқда.