«Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остидаги «Маънавият фестивали» Навбаҳорда.
23.08.2024
Бугунги Маънавият карвонининг сўнгги манзили туман Маданият ва истироҳат боғида бўлмоқда. Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланган ушбу тадбир кўтаринки руҳда ўтмоқда. Туманимиз ҳокими Азамат Ўроқов байрам табригини аҳолига йўллади ва туманимизда қилинган ислоҳотлар, амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотларни ўз нутқида сўзлади. Тадбирга ташриф буюрган бир гуруҳ санъаткорлар аҳолига кўтаринки кайфият улашди. Байрам шукуҳи тадбирга келган барча фуқароларни мамнун қилди. Байрам сўнгида фавворалар рақси чироқлар нурида ажойиб манзара бўлиб аҳолини хушнуд айлади.