19.08.2024
Жамиятимизда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларни содир этганларга нисбатан оғирроқ жазо чоралари кўрилаётганлигига қарамасдан, бу турдаги жиноятларни содир этаётганлар сони ошиб бормоқда.
А.Ш. 2024 йил 13 апрель куни Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, ғайри қонуний йўллар билан бойлик орттиришни режалаштириб тезкор-тадбирда “шартли харидор” сифатида жалб қилинган шахсга, икки дона қоғоз бўлагига ўралган қуруқ ҳолатдаги экспертиза хулосасига кўра соф вазни 1.54 граммга тенг бўлган, озгинадан кўпроқ миқдордаги, “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 400 000 сўм пуллар эвазига сотган вақтда ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, А.Ш. 2024 йил 13 апрель куни Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, эгнидаги жинси шимининг чўнтагида, экспертиза хулосасига кўра бир дона қоғоз бўлагига солинган, соф вазни 0.68 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги аниқланган.
“Марихуана” гиёҳвандлик моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрь кунги 878–сонли Қарорига асосан, гиёҳвандлик воситалари туркумига кириб, қонунга хилоф равишда муомала қилиш тақиқланган.
А.Ш.нинг жиноят иши, 2024 йил 1 август куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК
273-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга шу моддага асосан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Сайдуллаев