ЭНГ ЧЕККА МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
15.08.2024
Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навбаҳор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Илхом Раззоқов, туман ИИБ бошлиғи Уйғун Шукуров ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи Шерали Бердиевлар иштирокида туманнинг энг чекка ҳудуди — Гулистон маҳалласида аҳоли ва тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида ушбу маҳалла аҳолиси ва тадбиркорларининг 30 нафардан ортиқ турли йўналишдаги муаммолари тингланди. Барча мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли масъулларга уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.