14.08.2024
2024 ЙИЛДА НАВБАҲОР ТУМАНИДА ЧОРВАЧИЛИК ВА НАСЛЧИЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Навбаҳор тумани давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари билан пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур иштирокчилари соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳудудлар бўйлаб танишдилар. Журналистлар "Баҳар милк" МЧЖ чорвачилик комплекси, "Яшил орол гранд" МЧЖ балиқчилик комплекси Қоражон маҳалласидаги "Қизилқум парранда барака" МЧЖ паррандачилик кластери фаолияти билан билан танишдилар.
Туманнинг озиқ-овқат саноатига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган "БАҲАР МИЛК" МЧЖ бугунги кунда 30 нафардан ортиқ иш ўрни яратилган. МЧЖ томонидан келажакда қорамолчиликни ривожлантириш мақсадида лойиҳа умумий қиймати 5 млрд сўм ўз маблағи сарфланиши ҳисобига яна қўшимча қорамолчиликни йўлга қуйиш ҳамда қўшимча яна 5 та иш ўрни яратилиши белгиланган.
Бугунги кунда ташаббускор томонидан 380 бош йирик шохли моллар парваришланмоқда. Комплексда бир вақтнинг ўзида ҳам гўшт, ҳам сут маҳсулотларини ички бозорга йўналтириб келмоқда. Шу ернинг ўзида сигирлардан сут маҳсулоти махсус мосламаларда соғиб олиниб, қайт ишлаш учун йўналтирилади.
Балиқчилик озиқ-овқат маҳсулотлари етказишда энг даромадли соҳа ҳисобланади. Навбаҳор туманидаги "ЯШИЛ ОРОЛ БЙ ГРАНД" МЧЖ томонидан балиқчиликни ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 6 млрд сўм, шундан ўз маблағи 3,2 млрд. сўм ва банк кредити 2,8 млрд. сўм сарфланиши ҳисобига 15 та иш ўрни яратилган.
Ташаббускорга бизнесни ривожлантириш банкидан 2,8 млрд сўм кредит маблағи ажратиган ва бугунги кунга қадар дойиҳа доирасида ҳовузни кенгайтириш ишлари, балиқҳонага қуввати 160 клВат бўлган қуёш панели ҳамда 10 гектар сув ҳавзасига 40 дона аератор мосламалари ўрнатилган. Ушбу сув ҳавзаларига жами 150 минг дона балиқ чавоқлари ташланган.
Навбаҳор туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими туманда парранда гўшти ҳамда тухум ишлаб чиқариш ўсиб боришида бир қанқа имкониятларга эришганлиги хусусан тухум ишлаб чиқариш ўткан йилга нисбатан 103,1 фоизга ўсмоқда “Қоражон” маҳалласи ҳудудида жойлашган "ҚИЗИЛҚУМ БАРАКА ПАРРАНДА" МЧЖ томонидан лойиҳа умумий қиймати 15000 млрд ўз маблағи ҳисобидан 5 млрд банк кредити 10 млрд сўм маблағ паррандачилик ташкил этиш бўйича лойиҳа тасдиқланган. Ташаббускор ўз маблағи ҳисобидан паррандаҳонларни замонавий қилиб қурилган хитой технологияси асосида 85 минг бош парранда олиб келиб парвариш қилинмоқда.