Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов тумандаги 11-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида тумандаги ишсиз фуқаролар билан учрашув ўтказди.
07.08.2024
Ушбу фуқаролар томонидан вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишсизлар учун махсус «ИШ БEРИНГ» телеграм каналига мурожаат қилганлар мурожаатлари бугунги кунда тегишли тартибда ўрганилаётганлиги, уларга турли соҳадаги ишлар таклиф қилиниши бундан ташқари кредит олиб тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга кредитлар ажратилиши тушунтирилди ҳамда иш фаолиятини бошлаш учун аввало инсоннинг ўзида ишчан кайфият ва юртга садоқат билан хизмат қилиш туйғуси бўлиши энг асосий омил ҳисобланиши тўғрисида фикрлар билдирилди.