18.07.2024
Инвесторларга туманимизни ижтимоий-иқтисодий имконияти таништирилганда, инвесторлар қизиқиш билдириб, туманимизга саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалардаги таклиф лойиҳалар билан туманимизга ташриф буюришди. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида хитойлик инвесторларнинг Навбаҳор туманига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш салоҳияти ўсиб бормоқда. Хусусан, «ЖИНФEНГ САЛАР ИНТEРНАТИОНАЛ CОММEРCЭ» МЧЖ шаклидаги хорижий корхона томонидан қурилиш материаллари (ғишт) ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлиб, унинг бир суткалик қуввати 250 минг дона ғишт ишлаб чиқариш ҳисобланади. Натижада 50 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Келгусида, инвесторлар томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, қуёш фотоэлектрик станцияси, қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш ва бошқа саноат лойиҳаларини амалга оширишда музокаралар олиб борилди.