16.07.2024
Бухоро шаҳридаги Шаҳристон меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва БМТТД томонидан амалга оширилаётган ҳамда Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК нинг халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" қўшма лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Когон, Шофиркон ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор туманлари хокимликларининг ахборот хизмати ходимлари учун мўлжалланган икки кунлик тренингнинг биринчи куни якунланди.
Унда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети PR ва жамоатчилик билан алоқалар кафедрасининг профессори Наргис Қосимова ҳамда ушбу университет катта ўқитувчиси Хусниддин Атоевлар томонидан "Имиж – инвестиция! Ҳокимлик мамлакат нуфузини оширишда фрейминг ва рефрейминг усуллари", "Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбарларининг ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатиш технологиялари", "Янги PR матнлар билан ишлаш", "Фотосуратга олишнинг техник хусусиятлари" каби мавзуларда тақдимот ва маърузалар қилинди.
Икки кунга мўлжалланган тренинг 16 июль куни ҳам давом этади.