10.07.2024
ДОН КУЯСИ (Sitotroga cerealella Oliv.) — хавфли омбор зарраркунандаси. Қурти (личинкаси) маккажўхори сўталари, арпа, шоли, буғдой, жавдар, шунингдек, сули, оқ жўхори ва дуккакли экинлар донини шикастлайди. Капалаги 6—9 мм, каноти ёзилганда 11 — 19 мм. Олдинги қанотлари учли, учида ингичка тилларанг попуги бор, каноти асосидан қора чизиқ ўтган. Қурти 7—8 мм, оқиш, боши қўнғир, ҳаракатчан, дон мағзини еб, шу жойда ғумбакка айланади. Ғумбаги 6—6,5 мм, ранги тўқ қўнғир. Д. к. пиллага ўралган қуртлик ҳолида қишлайди, кўкламда ғумбакка айланади. Ғумбаклик даври 10—15 кунга боради, кейин капалакка айланиб, урғочиси дон юзасига 200 тагача тухум қўяди. Бир йилда 5—8 насл беради. Тухуми ривожланиши учун 27 — 28° ҳарорат ва дон намлиги 12%дан юқори бўлиши керак. Тухумдан 10—15 кунда қурт чиқади, дон билан овқатланади, Кузда омборнинг девор ва полига ўрмалаб чиқиб, пилла ўрайди. Ўзбекистоннинг жанубий раёнларида дала экинларига ҳам зарар етказади.
Кураш чоралари: омбор ичи, асбобускуналар янги ҳосил қабул қилингунча инсектицидлар ва бошқа пре-паратлар суспензияси ёки уларнинг эмульсияси билан дориланади, эшик ва деразалари зич ёпилиб, метил бромид, хлорпикрин ёки дихлорэтан препаратлари билан дезинфекция қилинади.
Навоий индустриал ТИФ агроном инспектори: Салимов. М
Бобоназаров Ш
Одилов. Д