ТАЪЛИМ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
10.07.2024
Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқов мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда туман ҳокими янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, таълим сифатини ошириш ҳақида сўзлади. Янги 2024-2025 ўқув йили учун маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳамда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасидан таълим ташкилотлари учун муҳим бўлган иситиш тизими ва биноларни таъмирлаш, спорт заллари ҳамда қўшимча ўқув хоналари қуриш учун сарфлаш каби мавзуларда фикрлар билдирилди. Учрашувда давомида Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқов “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ва ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган сўровнома танловларида ғолиб бўлган таълим муассасалари раҳбарлари муносиб тақдирланди.