Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов Германиянинг Бавария федерал ҳудудида хизмат сафарида бўлиб турибди
03.07.2024
Хизмат сафари давомида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашиш мақсадида у ердаги мавжуд структурани ўрганмоқда. Германия давлатидаги маҳаллалар билан ишлаш, ободонлаштириш масаласи, табиатни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни олиб кетишни ташкил қилиш, жамоатчилик асосида ишларни амалга ошириш, аҳолининг спорт билан шуғулланиши ва бошқалар. Туман раҳбари Германиядаги маҳаллий ҳокимият вакиллари билан суҳбатлар ўтказди. Шунингдек, савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашиб, Навбаҳор туманининг имкониятлари тақдимотини ўтказди. Фойдали қазилмалар бўйича инвесторларни жалб қилиш ҳақида фикрлар алмашилди.