03.07.2024
Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ханнс Зайдель жамғармаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ташкил этилди. Мақсад – Германияда давлат фуқаролик хизмати, жумладан, маҳаллий бошқарув тизими билан танишиш, инвестицияларни жалб қилиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, коммуникация ва қурилиш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш. Сафарнинг илк кунида делегация аъзолари Ханнс Зайдел жамғармасининг Бош котиби жаноб Оливер Ёрг, Мюнхен тумани ҳокими жаноб Кристофер Гобел билан ҳамда Юқори Бавария Савдо-саноат палатасининг Халқаро, саноат ва инновация масалалар бўлимининг Марказий Осиё бўйича масъул ходими доктор Ютта Албрехт хоним билан учрашишди. Хизмат сафарининг биринчи кунида Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқовнинг маълум қилишича, Бавариядаги Ханнс Зайдел Жамғармаси Бош офисида жамғарма Бош котиби жаноб Оливер Жорг билан учрашув ўтказилди. Мазкур Жамғарманинг 61 мамлакатда офислари бўлиб, унинг асосий мақсади маҳаллий ўзини ўзи бошқарувни яхшилаш, аҳолини яшаш турмуш тарзини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат. Учрашувдан асосий мақсад, Бавария бошқаруви юзасидан тажриба алмашиш.