11.06.2024
"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БИРЛАШАЙЛИК!!!"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофик, 2024 йил–“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан 30 июнь–“Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш, ёшларнинг муаммолари, орзу-интилишлари ҳамда ғоя ва ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 345-Ф сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда "Ёшлар ойлиги"ни кенг нишонлаш мақсадида туманнинг "Кескантерак" МФЙ ҳудудида жойлашган маданият марказида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари, ёшлар фестиваллари ва концерт дастури ташкил этилди. Ушбу тадбирда туман ҳокими Азамат Ўроқов иштирок этди. Аҳолига байрамона кайфият улашиш уларда шукроналик ҳиссини ошириш мақсадида ош тарқатилди ва байрам дастурхони тузалди.
Байрам тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.