22.05.2024
Сессия кун тартиби муҳокамасига қуйидаги 6 та асосий масала киритилган.
1. Ҳудудни ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича 1-чоракда амалга оширилган ишлар ҳамда доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайҳунобод тажрибаси”ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида
2. Туманда ишсизликни камайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
4. Туманни ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида газ таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
5. Тумандаги давлат органлари фаолиятида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунга риоя этилиши ҳолати ҳамда ҳар бир соҳа бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш, ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритилиши тўғрисида.
6. Қўшимча масалалар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навбаҳор туманидаги Халқ қабулхонасининг 2024 йил 01 майдаги 01-21/60-сонли ахборотномаси тўғрисида.
Туманда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
Навбаҳор тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил 1-чорак якуни бўйича ижроси тўғрисида.
Навбаҳор туман адлия бўлими томонидан 2024 йилнинг 3 ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.