ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС.

ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС.

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, давлат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.
Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.
9 - майни Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.
II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.
Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Шулардан Навбаҳор тумани "Кўҳрон” маҳалласида истиқомат қилувчи Бафо бобо Баҳорнов ва "Қалқон ота" маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳайдар бобо Ҳасановлардир. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак. Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов тумандаги уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, Муҳтарам Президентимизнинг уруш фахрийларига йўллаган байрам табриги шахсан ўқиб  эшиттирди ҳамда 12 млн пул мукофоти   ва турли хил қимматбаҳо совғаларни ҳам тақдим қилди.
 
ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС.
ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС.
ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС.
ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС.
ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС.
ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.