Савол: Бу йил битириш ва кириш имтиҳонлари қандай шаклда ўтказилади?

Савол: Бу йил битириш ва кириш имтиҳонлари қандай шаклда ўтказилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда бу йилги битириш ва кириш имтиҳонлари соддароқ шаклда ўтказилишига тўхтатилб ўтилди.

Бу йилги ўқув йилида пандемия сабабли тизимга масофавий технологиялар жорий қилиниб, 10 мингдан зиёд таълим муассасасидаги 7 миллион ўқувчи ва 500 минг талабага онлайн дарс бериш йўлга қўйилди. Бу янги механизм карантин шароитида фанлар ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаб бермоқда.

Хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда. Таълим муассасаларига ҳужжатлар қабулини такомиллаштириб, масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратилади.

Маълумки, 2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами5та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди.Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади.

Қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида,жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича давлат раҳбари томонидан масъулларга топшириқлар берилди.

Карантин туфайли ижтимоий масофа тушунчаси ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллади. Шундан келиб чиқиб, таълим муассасаларида, айниқса мактабларда, меъёрларни, вазиятга қараб, ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги белгиланди.

Таълим муассасаларида зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини оширишғоят муҳим масалалиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш, баҳолашда инсон омилини камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш топшириғи юклатилди.

Йиғилиш якунида «Пандемияни сабаб қилиб таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни кечиктиришга мутлақо ҳаққимиз йўқ», деди президент.

Зеро, барчамиз иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни касбга йўналтириш тизимини такомиллаштиришига алоҳида эътибор қаратишга масъул эканлигимизни асло унутмаслигимиз керак.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.