Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси

Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси      
              Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 252-сонли қарори ижросини таъминлаш, жойларда ёлғизларга ижтимоий ходимлар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш, юзасидан юртимизда ўзгалар ёрдамига муҳтож ёлғиз қариялар, пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 10 августдаги "Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  237 сонли қарори  ёлғиз кексаларнинг аниқ манзилли ижтимоий муҳофазасида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.Мазкур  қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан бир мунча ишлар амалга оширилмоқда.
  Туманда руйхатга олинган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар сони 67 нафар бўлиб улар йилнинг бошида туман қишлоқ врачлик пунктлари ва тиббиёт бирлашмаси томонидан тўлиқ диспансер кўригидан ўтказилди.Ёлғиз пенсионерларни даволаш, соғломлаштириш, уларга геронтологик ва гериатрик ёрдамни кучайтириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 3 ойи давомида 14 нафар пенсионер уй шароитида, 8  нафари стационар шароитида,  7 нафари амбулатор шароитда даволанди. 
  Жумладан 2021 йил 3 ой давомида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронларга ҳар байрамларда ҳомий ташкилотлар  томонидан 14 млн  650 минг сўмлик озиқ овқат махсулотлари, 2 млн 20 минг сўмлик саноат моллари етказилди.
 Рўйхатга олинган 67 нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз рўйхатга олинган бўлиб, уларга 11 нафар бўлим ижтимоий ходимлари хизматидан тўлиқ баҳраманд бўлмоқдалар.Уларнинг ҳол-аҳволи, яшаш ва турар жой шароитларидан ҳафтада икки марта хабар олиниб, зарур ижтимоий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2015 йил 237-сонли қарорига асосан ёлғиз кексаларга 11 турдаги озиқ-овқат ва 4 турдаги гигиеник  маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида Кармана туманидаги "Кармана само юлдузи ” ҳамда "Кармана туҳфаси” маъсулияти чекланган жамиятлари билан шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан ҳар ойнинг 20 санасига қадар "Кармана само юлдузи ” маъсулияти чекланган жамияти 11 турдаги озиқ-овқат ва 4 турдаги  гигиеник махсулотлари  ҳамда коронавирус пандемияси даврида 4 турдаги ҳимоя воситалари билан сифатли қилиб  таъминлаб келмоқда. 3 ой давомида 11 турдаги озиқ-овқат ва 8 турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун сарфланган маблағ 34 млн 900 минг сўмни ташкил этади.
Адлия вазирлиги томонидан 2016 йилнинг 14 июнда 2801-сонли "Ўзбекистон Республикасида муҳтож фуқароларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага асосан Тиббий меҳнат эксперт комиссияси хулосаси ва ТМК хулосаси асосида навбатга олинган пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслардан  27 нафари ўтиргичли аравача, 38 нафари эшитиш  мослама, 24 нафари хасса, 6 нафари қўлтиқ хасса билан таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида” ги 2356-1 сонли йўриқномасига асосан сиҳатгох йўлланмаси олиш учун навбатга турган пенсионер ва ногиронлардан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги сиҳатгохларга 74  нафар пенсионер ва ногиронлар сиҳатгох йўлланмаси билан таъминландилар.

Навоий  вилоят тиббий-ижтимоий
хизматлар бўлими, Навбаҳор туман
туман  тиббий-ижтимоий хизматлар 
шўъбаси мудири У.Б.Ғуломова
Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси
Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси
Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси
Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси
Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси
Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси
Навбаҳор туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси                                

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.