Республикамизда 2023 йилда аҳоли рўйхатга олинади

           Республикамизда2023 йилда аҳоли  рўйхатга олинади

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан 2023 йилнинг ноябр ойида республикамизда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Ушбу қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йилнинг 21 декабрда "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига оид услубий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 48-сонли қарори тасдиқланган.

Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинчалик биноларни ажратиш бўйича қўлланма ҳамда жалб этиладиган ходимларга махсус гувоҳнома бериш ва қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги Низом ўрин олган.

 

Навбаҳор туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.