МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.                                           Навбаҳор туман халқ таълими бўлимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни ўрнатиш, соҳадаги ислоҳотларни аҳоли эътиборига етказиш борасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда бошқарув органлари, ташкилотларнинг матбуот хизмати ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этиб, ислоҳотлар натижадорлиги, жойлардаги муаммолар, таълим сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. Умуммиллий характер касб этган таълимга давлат томонидан қаратилаётган эътибор, ўқитувчилар мавқеининг оширилиши ортида таълим сифатини ошириш турибди. Жойларда бу борада пайдо бўлаётган муаммолар, уларни бартараф этишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалалари кун тартибига олиб чиқилди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, ўтказилаётган матбуот анжумани аҳамияти катта бўлмоқда.
      Савол-жавоблар, муҳокама тарзида ўтган анжуман фойдали бўлганлиги эътироф этилди. Навбаҳор туман халқ таълими бўлимида ўтказилган матбуот анжуманида, ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши, сифатли ва мукаммал таълим олишини таъминлашга қаратилган келгусидаги бир қатор вазифалар такидлаб ўтилди.
2021 йилда амалга ошириладиган асосий вазифалардан: 
🔹Тумандаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабини  информатика фанига ихтисослаштирилган мактаб сифатида ташкил қилиш;
🔹2021 йилда тумандаги 4-, 13-, 28-сонли умумтаълим мактабларини замонавий компьютер жамланмалари билан таъминлаш;
🔹Таълим муассасаларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 102 миллион сўмлик спорт анжомлари, 197 миллион сўмлик мусиқа асбоблари, 67 миллион сўмлик мактаб кутубхонаси учун бадиий адабиётлар жамланмасини олиш;
🔹Ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида тумандаги  "Ватанпарвар” ташкилоти, "Савдо саноат палатаси” ўқув маркази ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликни ташкил қилиш ишлари режалаштирилган. Анжуман натижасида иштирокчилар томонидан савол-жавоб  тариқасида таълимга оид муҳокамалар  бўлиб ўтди   МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.                       

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.