NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING QARORI



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

QARORI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

 

2020 у.(й) " 21 феврал № Қ-73

 

Тумандаги "М.Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини "Сармиш” массиви туман заҳира ерларидан "Носирбобо” фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йилга ижарага қушимча ер ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси”, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясининг 2020 йил 21 февралдаги III/ХХII-сонли қарорига асосланиб,

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2020 йил 17 февралдаги 2/23-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. Танлов ғолиби "Носирбобо” фермер хўжалигига "М.Улуғбек” маҳаллафуқаролар йиғини "Сармиш” массиви ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира ерларининг 81қ, 138қ-контурларидаги жами 300,0 гектар шундан 300,0 гектар яйлов ер майдонини чорвачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йил муддатга қушимча ижарага ажратилсин ҳамда "Носирбобо” фермер хўжалиги ихтиёрида "Сармиш” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 124қ, 81қ, 138қ-контурларидан жами 400,0 гектар шундан 400,0 гектар яйлов ер майдонлари, "Зарафшон” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 527, 493, 622, 1қ-контурларидан жами 22,6 гектар шундан 21,8 гектар экин ери, 0,5 гектар сув ости ерлари (ариқ ва зовурлар), 0,2 гектар дала йўллари, 0,1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларига етказилганлиги белгилаб қўйилсин.

3. Туман Ер ресурсларива давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қуйилсин.

5. Ушбу қарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими Л.Облақулов.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.