Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш борасидаги ишлар тахлили

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг иш фаолияти ўрганиб чиқилди. Уни туман ҳокими, комиссия раиси А.Нарзиев бошқариб борди.

Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш борасидаги ишлар тахлилиДастлаб туман прокурори И.Бабамурадов ўтган 2014 йилда комиссия томонидан олиб борилган ишларни атрофлича таҳлил этди. Маърузачининг таъкидлашича, 2014 йилнинг 12 ойидавомида туманда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2 тага, жиноят содир этишда вояга етмаганларнинг иштироки 3 тага, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг жинояти 2 тага камайган. Аммо вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганда "Навбаҳор” ва "Бешрабод” маҳалла фуқаролар йиғинларида бу ҳолатнинг кузатилиши кўнгилни хира қилади. Жумладан, тумандаги "Бешрабод” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 нафар вояга етмаган шахс томонидан жиноят содир этилган бўлиб, вояга етмаганларнинг барчаси "Истиқлол” саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.