ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

QARORI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

 

2020 у.(й) " 26 март № Қ- 162

 

Тумандаги "М.Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини "С.Жўраев” массиви туман заҳира ерларидан "Аслонбобо” фермер хўжалиги ер майдонларини кенгайтирган ҳолда пахта ва ғаллачилик йўналишида қушимча узоқ муддатли 49 йилга ижарага ер ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 19 мартдаги IV/33-сонли қарорига асосланиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2019 йил 14-мартдаги
03/5-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. "Аслонбобо” фермер хўжалигига "М.Улуғбек” маҳалла фуқароларйиғини "С.Жўраев” массивидагитуман ҳокимлиги заҳира ерларининг 47а, 49а, 55а, 39а-контурларидаги жами 64,8 гектар шундан 62,4 гектар экин ери,
2,0 гектар яйлов ери, 0,7 гектар сув ости ерлари (ариқ ва зовурлар), 0,7 гектар дала йўллари, 1,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонларини пахта ва ғаллачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йилмуддатга ижарага ажратилсин ҳамда "Аслонбобо” фермер хўжалиги ихтиёрида "Янги йўл” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 89, 91, 74, 79қ, 75, 78қ, 77, 93қ-контурларидан жами 87,5 гектар шундан 80,3 гектар экин ери, 0,3 гектар боғзор, 3,3 гектар сув ости ерлари (ариқ ва зовурлар), 1,7 гектар дала йўллари, 1,9 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари, "С.Жўраев” массиви қишлоқ хўжалиги ер харитаси бўйича 47а, 49а, 55а, 39а-контурларидаги жами 64,8 гектар шундан 62,4 гектар экин ери, 2,0 гектар яйлов ери, 0,7 гектар сув ости ерлари (ариқ ва зовурлар), 0,7 гектар дала йўллари, 1,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари пахта ва ғаллачилик йўналишида, "Сармиш” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 1001қ, 999қ, 995, 997, 998, 994қ, 1000қ-контурларидан жами 593,3 гектар шундан 590,1 гектар яйлов ерлари, 1,0 гектар сойликлар, 1,3 гектар дала йўллари, 0,9 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонларига етказилганлиги белгилаб қўйилсин.

 

 

3. Туман Ер ресурсларива давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.

5. Ушбу қарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими Л.Облақулов.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.