Туман ҳокими қарори

Туман ҳокимлиги тасарруфидаги заҳира ер майдонлари ҳисобидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилиш тўғрисида

Туман ҳокими қарориЎзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддаси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 2,12-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган туман заҳирасида турган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Тумандаги қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудидан иловага мувофиқ туман заҳира ер майдонларида фермер хўжаликлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинсин.

2.Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига, фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ўтказилаётган танлов тўғрисида "Навбаҳор тонги” газетасига эълон бериш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларига осиб қўйиш вазифаси топширилсин.

3.Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси мазкур қарор эълон қилинган кундан сўнг бир ойдан кейин танлов ўтказилишини таъминласин.

4.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Атақулов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокимиА.НАРЗИЕВ

2015 йил 18 январ № Қ-16

Туман ҳокими қарори

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.