Давлат хизматчиларининг жисмоний фаоллиги оширилади. Раҳбарларга шахсий ўрнак кўрсатиш талаби қўйилади.

Давлат хизматчиларининг жисмоний фаоллиги оширилади. Раҳбарларга шахсий ўрнак кўрсатиш талаби қўйилади.

Президент «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб,барча давлат органлари ва ташкилотларида:

-меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича ходимга«Спорт тарғиботчиси»қўшимча вазифаси юкланиб, унинг иш ҳақига 20 фоиз устама белгиланади;

-ҳафтада камида бир марта, иш вақтидан сўнграҳбар ва барча ходимларижисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши йўлга қўйилади;

-ҳар шанбасоат 14:00 дан кейин ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйичаоммавий спорт мусобақалариташкил этилади. Бунда, мусобақалар байрамона руҳда, «шоу» кўринишида ўтказилишига, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади;

-тренажёр зали, «Workоut» майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари, спорт машғулотлари ва мусобақаларинимолиялаштиришдавлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа қонуний манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

-биринчи раҳбарларга«шахсий намуна» тамойили асосида ўзларинингантропометрик кўрсаткичларини(семизлик даражаси, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

2021 йил 1 июлдан бошлаб,вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва ходимларинингантропометрик кўрсаткичларини баҳолаш йўлга қўйилади. Кўрсаткичлар рейтинг асосида таҳлил қилиниб, натижаларни онлайн кузатиш тизими ишлаб чиқилади.

Ҳудудларда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошиши, соғлом овқатланиши (таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотлариниистеъмол қилишнинг қисқартириши), зарарли одатлар (алкоголь ва тамаки)дан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, семизлик ва бевақт вафот этиш кўрсаткичларининг камайишига қараб,ҳокимликлар ишига баҳо берилади.Бу бўйича рейтинг ишлаб чиқилиб,«Соғлом турмуш тарзи»платформаси билан интеграция қилинади.

Рейтинг кўрсаткичларини бош вазир ўринбосари А.АбдуҳакимовОлий Мажлис палаталаригатақдим этади. Шу асосда энг паст рейтингга эга давлат органлари раҳбарларининг фаолияти ҳар ярим йилликда танқидий муҳокама қилинади. Аксинча, энг юқори рейтинг тўплаган раҳбарлар рағбатлантирилади.

2021 йилдан бошлаб,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги «Соғлом турмуш тарзи»платформасида рўйхатдан ўтган ва ундан фойдаланган жисмоний шахслар сонига ҳамда уларнинг спорт натижаларига қараб,вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларинингҳар чорак якуни бўйича рейтинги тузилади ва улар фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси баҳо беради.

«Спорт» телеканалида давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларираҳбарлари ва ходимларинингжисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасидаги оммавий спорт мусобақалари ёритиб борилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимликлари, давлат органлари ва ташкилотлари:

-ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йил учун йил давомида ўтказиладиган ҳафталик мусобақаларни ўтказиш календарь режасини тасдиқлайди;

-йиллик харажатлар сметасини шакллантиришда мазкур мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назарда тутади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги жамоа шартномаларида:

-иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари;

-технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларга ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффуслар белгиланади.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

 

Давлат хизматчиларининг жисмоний фаоллиги оширилади. Раҳбарларга шахсий ўрнак кўрсатиш талаби қўйилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.