СОЯДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР

СОЯДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР

Улар учун ортиқча мақтовлар шарт эмас , улар баландпарвоз мақтовларни хушламайди, улар шунчаки ўз касбининг фидоийлари ва бу фидоийлик учун рағбат кутмайди!
Бемор бўлиб қолсак дарров шифокорга югурамиз, чиннидек ярақлаган шифохонага кириб борар эканмиз бир зум бўлсада бундай озодалик сабабчиларини ёдга олмаймиз, Аслида улар ким!?
Улар парда ортидаги қаҳрамонлар, улар бугун бутун дунёни ларзага солган коронавирус пандимиясида шифокорлар ортида туриб улардан кўпроқ курашган қахрамонлар! Аслида улар бундай баландпарвоз гапларни хушламасада эътирофга ҳаммадан кўпроқ муносибдир.
Тонг саҳарлаб бўлимларнинг барча хоналарини тозалаб бўлиб навбатчи шифокор ва ҳамшираларга, беморларга нонушта тайёрлаб берар экан иш вақтини якунлаб тезда уйига шошилади, уни уйда фарзандлари оиласи кутяпти. Улар фаррошлар!
Аслида уларга тез тез кўзимиз тушади гоҳ хлорли эритмада пол артаётганда гоҳида биринчи тиббий ёрдам кўрсатаётган шифокор ёнида сергаклаб туради. Иш соати якунланиб ҳорган ҳолда уйга қайтар эканмиз кўчаларни супураётганига гувоҳ бўламиз. Бир шифокор бир беморга қараб бир ҳамшира укол урса ҳар иккаласи ортидаги энг оғир вазифаларни фаррошлар бажаради. Қандай дейсизми ? оғирлиги 120 кг бўлган беморни тез ёрдам машинасидан кутариб аравачага олгач улар, бемор ётадиган тушакларни тоза озода қилиб қуядиган биз вирус юқишидан қўрқиб жон ҳовучлаб беморларга қарар эканмиз ҳеч иккиланмай кунда уч тўрт марта шу бемор хонасини тозалаганлар ҳам улар! Мадори қуриб касаллик билан курашаётган беморни овқатлантириб кези келса гоҳ онадек гоҳ фарзанддек меҳр берган ҳам улар. Бир тафаккур қилинг асл қаҳрамонлар улар эмасми? парда ортида туриб жанга кирган улар эмасми? Ҳа улар шунчаки фаррошлар, бугун инсоният тақдирига жавобгар ва бевосита алоқадор бўлган фидоийлардир!
Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси Ахборот хизмати раҳбари Бекпўлатов Жаҳонгирмирзо
СОЯДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.