НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ.

НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ.                                                                                                      Ота-боболаримиздан мерос бўлган деҳқончиликда пахта етиштириш бизга бир неча асрлардан бери анъана бўлиб қолган.
Мустақил Ўзбекистон пахта етиштиришда дунёда салмоқли ўринга эга бўлиб унинг толаси жаҳон бозорида энг харидоргир маҳсулотдир.
Мустамлакачилик даврида Ўзбекистон асосан хом ашиё базаси бўлиб, унинг нархи жуда арзон бўлганидан хабардорсизлар.
Пахта – жуда мўжизакор ўсимлик бўлиб, у чиқиндисиз махсулотлар беради. Бобо деҳқон фермерларимиз кузда ерни шудгорлаб, айрим хўжаликлар яхоб суви бериб эрта баҲорда Аллоҳ таолодан барака тилаб синалган, унимдор, толаси сифатли бўлган чигит уруғини экиб, не машаққатлар билан ундириб, парвариш қилиб мўл хосил етказишга ҳаракат қиладилар.
Пахтадан олинадиган маҳсулотлар жуда кўп одамларга либос, озиқ овқат учун пахта ёғи, чорва ҳайвонларига озуқа, ғўза пояси ўтин ва ҳоказо.
Ҳозир пахта далаларидан мўл ҳосил йиғиб териб олинмоқда. Пахтага одамларимизда бир ажойиб муҳаббат бўлиб, бу бизнинг ифтихоримиз, ғуруримиз, миллий бойлигимиздан.
Ҳар йилгидек бу йил ҳам ҳимматли юртдошларимиз пахтакорларга ёрдам бермоқдалар.
Эл юртимизни обод бўлиши, турмишимиз фаровонлиги аввало Яратганнинг инояти билан бизнинг ҳамжиҳатлик билан пахта ҳосилини нес нобуд қилмай териб олиб мамлакатимизнинг улкан хирмонига ҳисса қўшмоғимиз бизнинг инсоний бурчимиздир.
Пахтамиздан даромад келса юртимиз обод турмушимиз гўзал бўлади.
Бирорта чаноқни ҳам увол қилмасдан ҳозирги ғанимат кунларда пахтакорларга ёрдам беришимиз элим деб, юртим деб ёниб яшаётган фуқороларимизни ғайратига ғайрат қўшиб елкадош бўлиб, хирмонларга барака тилаймиз. Фермерларимиз томонидан пахтакорлар учун иссиқ овқат, қайнатилган сув ташкил этилмоқда. Теримчиларнинг терим пуллари ўз вақтида тарқатилмоқда.                                                    НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ.
НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ.
НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ.
НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ.
НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ.
НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ.                                                                                                                                    

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.