Навбаҳор тумани молия бўлими мудири М.Жумабоевнинг маҳаллий бюджетнинг 2020 йил 7 ойлик ижроси бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Навбаҳор тумани молия бўлими мудири М.Жумабоевнинг маҳаллий бюджетнинг 2020 йил 7 ойлик ижроси бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Даромадлар бўйича;

Навбаҳор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил тасдиқланган даромадлар режаси (контингент) 74723,0 млн сўм, шундан маҳаллий бюджет даромадлар режаси 31793,1 млн сўм, шундан I-чорак режаси 4138,8 млн сўмбелгиланган бўлиб, I-чорак маҳаллий бюджет даромадлар режаси 5646,2 млн сўм маблағ туширилиб, қўшимча 1507,4 млн сўм ёки режа 136 фоизга бажарилиши таъминланди.

II-чорак учун белгиланган режа (контингент) 13885,0 млн. сўм, маҳаллий бюджет режаси 5486,4 млн. сўмни ташкил этиб, белгиланган контингент режаси 14269,0 млн. сўмга (103,0 фоизга), маҳаллий бюджет режаси 5661,0 млн. сўм маблағ туширилиб, қўшимча 174,6 млн сўм ёки режа (103,2 фоизга), бажарилиши таъминланди.

2020 йил 6 ойликбелгиланган режа (контингент) 27674,3 млн. сўм, маҳаллий бюджет режаси 9625,2 млн. сўмниташкил этиб, белгиланган контингент режаси 28882,3 млн. сўмга (104,4 фоизга), маҳаллий бюджет режаси 11307,3 млн. сўм тушурилиб, қўшимча 1682,1 млн сўм (117,0 фоизга), бажарилиши таъминланди.

III-чорак учун контингент режаси 19112,0 млн сўм, шундан маҳаллий бюджет учун 6015,0 млн. сўмрежа белгиланган бўлиб, 25 август ҳолатига контингент режаси 12996.1млн. сўм (68 фоиз)га, маҳаллий бюджет режаси 2516.5 млн сўм (41.8 фоиз)га бажарилиши таъминланди.

2020 йил 9 ой якунлари билан контингент режаси 47273.9 млн. сўмга , махаллий бюджет режаси 17826.2 млн сўм туширилиб, қўшимча 2186.0 млн сўм (113,9 фоизга), бажарилиши кутилмоқда. (3-чорак ижроси бўйича 503.9 млн сўм қўшимча маблағлар тушиши режалаштирилиб олинган)

Маҳаллий бюджет даромадлар режасини кўпайтириш, қўшимча манбалар аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига молия бўлими ходимлари ўз олдимизга3 та йўналиш белгилаб олганмиз. Ушбу йўналишлар бўйича 2020 йил бугунги кунга қадар 356.1 млн сўм қўшимча маблағлар туширилишига эришилди.

Харажатлар бўйича;

Туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи 80 та бюджет ташкилотлари ва муассасаларнинг 2020 йил харажатлар сметасига 75097.1 млн сўм маблағлар режалаштирилга бўлиб бугунги кунда 54880.1 млн сўм касса ижроси таъминланди. 2020 йил якунларига кўра аниқланган режа 87956.2 млн сўм ижроси 87418.0 млн сўмга 99.3 фоизга бажарилиши кутилмоқда. (Ободонлаштириш бўлими, Бошқарув тизими)

Тумандаги аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож қисмига бериладиган ижтимоий нафақа олувчилар 01.01.2020 йил ҳолатига 521 нафарни шу жумладан 2 ёшгача нафақа олувчилар 360 нафарни, 14 ёшгача нафақа олувчилар 145 нафарни, моддий ёрдам олувчилар 16 нафарни ташкил этган. (521 нафарига 198.6 млн сўм)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ нафақа олувчилар сони 156 нафарга ошиб 01.08.2020 йил ҳолатига жами 1040 нафарни ташкил этган. Шундан 2 ёшгача нафақа олувчилар592 нафарни, 14 ёшгача нафақа олувчилар 398 нафарни, моддий ёрдам олувчилар 50 нафарга етган. (1040 нафарига 347.8 млн сўм)

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июльдаги ПФ-6038-сон "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йил якунига қадар ижтимоий нафақа олувчилар сони 1824 нафарга етишикутилмоқда шундан 2 ёшгача нафақа олувчилар 1008 нафарни, 14 ёшгача нафақа олувчилар 766 нафарни, моддий ёрдам олувчилар 50 нафарни ташкил этилиши кўтилмоқда. (1824 нафарига 602.8 млн сўм)

Туман маҳаллий бюджетининг захира маблағлари ҳисобидан туманда эпидемиологик вазиятни яхшилаш ҳамда коронавирус пандемияси даврида дори-дармон ва тиббий жиҳозлар сотиб олиш харажатларига 425.1 млн сўм маблағлар ажратилди.

Жумладан; Туман Санитария эпидемиологик осойишталик марказига жами 133.1 млн сўм шундан дори-дармон олиш учун 74.5 млн сўм, дезинфекция харажатлари учун 18.3 млн сўм, тиббий жиҳозлар олиш учун 19.1 млн сўм, махсус кийим-кечак олиш учун 21.2 млн сўм йўналтирилди.

Туман Тиббиёт бирлашмасига 292.0 млн сўм шундан дори-дармон олиш учун 106.4 млн сўм, дезинфекция харажатлари учун 15.3 млн сўм, тиббий жиҳозлар олиш учун 159.8 млн сўм, махсус кийим-кечак олиш учун 10.5 млн сўм ажратилди. Бундан ташқари Болалар усмирлар спорт мактабининг спорт залидан 50 ўринли (провизор) тайёрлаш ҳамда жиҳозлашхаражатлари учун маблағлар талаб қилинган маблағларниажратиш режалаштирилиб олинди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июльдаги ПФ-6038-сон "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан туманда камбағаллик рўйхатига киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари учун 1465 та оилаларнинг 5576 та аъзолари учун 1226.720 минг сўм маблағлар маҳаллий бюджет маблағларидан ажратилиб тулиқ туман Агро банк ҳамда маҳалла раислари иштирокида тарқатилиши таъминланди. (1-сектор 174 оила 714 та оила аъзосига-157.080 минг сўм, 2-сектор 482 та оила 1811 та оила аъзосига-398.420 минг сўм, 3-сектор 569 та оила 2065 та аъзосига 454.3 минг сўм, 4-сектор 240 оила 986 та оила аъзоларига-216.920 мингсўм)

Молия бўлим томонидан аҳолига бундан ташқари аҳолига томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича 17550 дона буклет 8436 дона бршура 112 дона услубий кўрсатма ва қўлланмалар тарқатилииши таъминланиб натижада тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд 200 та оилага 5375 дона помидор ниҳоли, 200 та хонадонга 2020 кг картошка уруғи учун маҳаллий бюджетдан 10.0 млн сўммаблағлар ажратилди. Бундан ташқари аҳолининг кўпгина мурожаатларини эътиборга олган ҳолда 9 та мфйда яшовчи 28 та хўжаликнинг 2.8 гр ер майдонини суғориш учун тик кудуқ урнатиш мақсадида туман ҳокимининг қарори билан 86.8 млн сўм маблағлар ажратиб тик кудуклар урнатиб берилди.

Навбаҳор тумани ҳокимлиги

Молия бўлими мудириМ.Жумабоев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.