Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби

 

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун пул маблағларини тўплаш мақсадида, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўплаш ҳисобварағи очилади.

 

Қуйидагилар кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш манбалари ҳисобланади:

турар ва нотурар жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари;

кўп квартирали уйларнинг ташқи фасади, том ва ертўла қисмлари ҳамда бошқа ижарага берилган майдонлар учун ижарачилардан келиб тушадиган маблағлар;

маҳаллий бюджет маблағлари;

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

ҳокимликлар томонидан жалб қилинадиган бюджетдан ташқари маблағлар;

кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари.

 

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бўйича аниқ ажратмалар меъёри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари билан, агар тижорат банки кредити ҳисобидан амалга оширилса, тижорат банки билан ҳам келишилган ҳолда белгиланади.

 

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати кўп квартирали уйнинг ҳар бир квартирасига шахсий ҳисобварақ очади ва тўланган маблағлар, сарфланган ва қолдиқ сумма кўрсатилади.

 

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашда бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати ошириб ёзилганлиги аниқланган тақдирда, ортиқча олинган маблағлар ундирилади ва айбдор шахслар жавобгарликка тортилади.

 

 

Навбаҳор туман6 адлия бўлими.

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.