Қонунчиликдаги янгиликлар

Қонунчиликдаги янгиликлар

 

"Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4779, 10.07.2020 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ: 2020 йил 1 августдан ҳудудий электр корхоналари томонидан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, қуввати 1МВт гача бўлган микро ва кичик гидроэлектрстанциялардан, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш бўйича тариф сотиш, тарқатиш ва етказиб бериш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари даражасида белгиланади;

 

саноат кўламидаги қайта тикланувчи электр манбалари (гидроэлектрстанциялардан ташқари) лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторлар аукцион (танлов) орқали аниқланади.

 

2020 йил 15 июлдан 31 декабргача 750 кВАгача бўлган қувватда уланган ҳамда қўшимча учинчи сменани ташкил этган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар (Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича) учун тунги даврда фойдаланилган электр энергияси бўйича 1,5 баравар камайтирилган коэффициент қўлланилади;

 

юридик шахслар томонидан табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов киритиш тўғрисидаги мажбурий талабни 30 фоизгача камайтириш имконияти давлат корхоналари ва устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

 

Қарор билан 3,3 млрд. кВт соат электр энергияси, 2,6 млрд. m³ табиий газ ва 16,5 минг тонна нефть маҳсулотларини тежашни назарда тутувчи 2020-2022 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

 

 

 

Туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси С.Қаюмов

 

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.