КАМБАҒАЛЛИК РЎЙХАТИДА ТУРГАН ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ.

КАМБАҒАЛЛИК РЎЙХАТИДА ТУРГАН ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ.

Навбаҳор тумани 1-сектор ҳудудидаги 6 та маҳаллаларда камбағаллик рўйхатида турган оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича туман маданият бўлими залида сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабул йиғилишида Навоий вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов ва Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов ҳамда соҳага алоқадор вилоят, туман ташкилоти раҳбарлари иштирок этишди. Сайёр қабул давомида ҳар бир фуқаронинг муаммолари синчиклаб эшитилди. Шунингдек уларнинг ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, иссиқхона соҳаларида кредит олиш бўйича қилган мурожаатларининг ҳар бири маъқулланиб, мутасаддиларга қисқа муддатларда кредитларни расмийлаштириб, мурожаатларни қаноатлантириш бўйича топшириқлар берилди. Фуқаролар томонидан ишга жойлашиш бўйича қилинган мурожаатлар эса, шу ернинг ўзида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилиб, ишга жойлаштириш чоралари кўрилди. Кредит олиш имкониятига эга бўлмаган оилаларга субсидия асосида давлат томонидан ихчам иссиқхолар, паррандачилик, қуёнчилик ва асаларичилик каби даромад манбаларини ўз хонадонларида йўлга қўйишлари ва шу орқали оилавий даромадларини кўпайтириш имкониятлари ҳам яратилди. Шунингдек ушбу оилаларни яшаш жойларига яқин бўлган фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган ерларига такрорий экин экишлари учун ҳам ер ажратилди.
КАМБАҒАЛЛИК РЎЙХАТИДА ТУРГАН ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ.
КАМБАҒАЛЛИК РЎЙХАТИДА ТУРГАН ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ.
КАМБАҒАЛЛИК РЎЙХАТИДА ТУРГАН ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ.
КАМБАҒАЛЛИК РЎЙХАТИДА ТУРГАН ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ.
КАМБАҒАЛЛИК РЎЙХАТИДА ТУРГАН ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.