“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг вазифалари белгиланди.

"Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг вазифалари белгиланди.

 

Жорий йилнинг 10 июнь куни "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила”илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, "Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва "Соғлом оила-соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Қарор билан институтнинг асосий вазифалари белгиданди:

Жумладан, Институт жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этади, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга оширади.

Қарор билан мазкур Институт тузилмаси ҳамда устави тасдиқланди. Институт директори маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири тавсиясига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

 

Туман адлия бўлимибошлиғи Н.Исроилов

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг вазифалари белгиланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.