Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ташкил этилади.

Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ташкил этилади.

Картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

Президентнинг "Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигихабаригакўра, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

Билдирилишича, инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш картошкачилик кластерлари ва кооперациялари фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Қарор билан истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.

2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.

2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

 

Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ташкил этилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.