Карантин ҳудудидан қочиб кетганлик учун қандай жазо бор?

Карантин ҳудудидан қочиб кетганлик учун қандай жазо бор?

 

Карантин даврида карантинни ўташ учун белгиланган жойларни карантин муддати тугамасдан ўзбошимчалик билан тарк этиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳисобланди.

Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш:

-фуқароларга 4 млн. 460 минг сўмдан 6 млн. 690 минг сўмгача;

-мансабдор шахсларга эса 6 млн. 690 минг сўмдан 11 млн. 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Агар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши ёки захарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки захарланишига олиб келса:

-11 млн. 150 минг сўмдан 22 млн. 300 минг сўмгача миқдорда жарима;

-5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

-2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

-1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

-5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ушбу синовли кунларда ватандошларимиздан ваҳимага тушмасликларини ҳамда бу даврдан бардош ва матонат билан ўтишларида яратгандан сабр-тоқат сўраб қоламиз. Шунингдек, карантин қоидаларига амал қилган ҳола уйда ўтиришларини илтимос қиламиз.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

 

Карантин ҳудудидан қочиб кетганлик учун қандай жазо бор?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.