Савол беринг-жавоб берамиз.

Савол беринг-жавоб берамиз.

 

Савол: Меҳнат таътиллари, узайтирилган ва қўшимча таътиллар тўғрисида тўлиқроқ тушунча берсангиз?

 

Жавоб: Меҳнат Кодексининг 133-моддасида барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари, 134-моддасида ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилиши кўзда тутилган.

Кодекснинг 135-моддасига асосан қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — ўттиз календарь кун;

ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ўттиз календарь кун.

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.

136-моддага кўра қўшимча таътиллар:

-меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга;

-оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;

-меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.

Кодекснинг 139-моддаси кўра таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Таътил даврига тўғри келиб қолган ва ушбу Кодекснинг 131-моддасигамувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.

148-моддага асосан йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади. Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади.

149-модда кўра ходимлар қуйидаги ижтимоий таътиллар олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болаларни парваришлаш таътиллари, ўқиш билан боғлиқ таътиллар, ижодий таътиллар

150-моддага асосан эса ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;

ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;

икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;

меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

 

Савол: Меҳнатга хақ тўлашнинг тартиби бўйича тушунтириш беринг

 

Жавоб: Кодекснинг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, 161-моддасида эса меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкинлиги, хақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланиши кўза тутилган.

 

Савол: Байрам кунларида қўшимча бериладиган дам олиш кунлари ҳақида маълумот берсангиз?

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2019 йилдаги "2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5785-сон Фармонига кўра2020 йил 23 март — душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилган:

4 январь — шанба 2 январь — пайшанбага;

29 август — шанба 31 август — душанбага.

2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади;

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Савол беринг-жавоб берамиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.