ТАШРИФ САЙЁР ҚАБУЛГА АЙЛАНДИ...

ТАШРИФ САЙЁР ҚАБУЛГА АЙЛАНДИ...
20 нафар бандлиги таъминланмаган ёшларларнинг оилавий шароитлари ва имкониятлари билан танишиш жараёнлари давом этади.
Туман ҳокими Л.Н.Облақулов Нуруллаева Гулчеҳранинг хонадонига ташриф буюрди. Ташрифдан хабар топган маҳалла фуқаролари туман ҳокими билан учрашиш мақсадида йиғилшди ва хонадоннинг ўзидаёқ 1-сектор раҳбарининг сайёр қабули ташкил қилинди. Сайёр қабулда бир қанча муаммолар ўрганилиб тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Маҳалла хотин-қизларига имтиёзли кредит маблағлари эвазига тикув машиналари олиб бериладиган бўлинди.

Гулчеҳранинг оилавий шароити ва имкониятларини ўрганган туман ҳокими Л.Н.Облақулов иссиқҳона ташкил қилиш учун барча керакли шароитлар, ишчи кучи ва томорқа майдони борлигини таъкидлаб унга ва оила аъзоларига керакли маслаҳатлар берди. Гулчеҳранинг бандлиги таъминланмаган турмуш ўртоғи хусусий секторларга ишга жойлаштириладиган бўлди.
ТАШРИФ САЙЁР ҚАБУЛГА АЙЛАНДИ...
ТАШРИФ САЙЁР ҚАБУЛГА АЙЛАНДИ...
ТАШРИФ САЙЁР ҚАБУЛГА АЙЛАНДИ...
ТАШРИФ САЙЁР ҚАБУЛГА АЙЛАНДИ...
ТАШРИФ САЙЁР ҚАБУЛГА АЙЛАНДИ...

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.