ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Навбаҳор тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан тумандаги аҳоли турар жойлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш, жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ис газидан заҳарланишни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

 

Навбаҳор туман ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилиши натижасида туманимизда ҳудудида ис газидан заҳарланиш каби салбий ҳолатлар кузатилмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июль кунидаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 7 август кунидаги 391-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, яъни вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни жадаллаштириш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОРҚИЛАДИ

 

1. Туман ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи З.Нормуродовнинг туман ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан тумандаги аҳоли турар жойлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш, жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ис газидан заҳарланишни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосари (У.Назаров), туман маҳаллалар кенгаши (Д.Очилов),"Кармана-Навбаҳор” туманлараро газ таъминоти участкаси (И.Мамадалиев), Навбаҳор туман электр тармоқлари корхонаси (Т.Қурбонов),туман ёнғин хавфсизлиги бўлими(З.Нормуродов), тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан биргаликда:

тумандаги аҳоли турар жойларида куз-қиш мавсуми давомида турли хил иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатлари кўпайишини инобатга олиб, газ ва электр идоралари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган учрашувларда табиий газ ускуналарини ўзбошимчалик билан бошқа жойларга кўчириб ўтказиш, табиий газ тармоғига резина шланг орқали улаб фойдаланиш, "қўлбола” усулда ясалган табиий газ ва электр иситиш ускуналаридан фойдаланиш турлибахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида кенг қамровли тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

ёнғинлар таҳлили ва кейинги вақтларда табиий газ ҳамда электр энергиясидан белгиланган меъёр талабларига зид равишда фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги, бу эса ўз ўрнида аҳоли турар жойларида ёнғинлар ҳамда фуқароларни ис гази билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида туман ҳокимлиги ҳузурида фавқулодда вазиятлар, маҳалла жамғармаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, ёнғинга қарши курашиш жамияти, газ ва электр ҳамда бошқа алоқадор бўлган тегишли корхона ва ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, ушбу ишчи гуруҳларнинг аниқ хизмат вазифалари белгиланган ҳолда вилоят миқёсида аҳоли турар жойларида "хавфсиз хонадон” махсус профилактик тадбирларни ўтказилишини тадбиқ қилиш;

аҳоли турар жойлари,корхона ва ташкилотларда ўтказиладиган тарғибот ишларига фавқулодда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги, газ ва электр тармоқлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг доимий ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

маҳалла фуқаролар йиғини фаолларини ёнғин хавфсизлигини тарғиб этиш борасидаги масъулиятини янада ошириш;

туманэлектр тармоқлари ҳамда "Кармана-Навбаҳор” туманлараро газ таъминоти участкаси томонидан ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни ўчиришдан олдин аҳолини бу ҳақда хабардор қилиш чораларини кўриш;

туманҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда бошқа корхона, ташкилотларнинг ёнғинга қарши техник ҳолатини яхшилаш мақсадида, давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маскан раҳбари томонидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиши ва ўз вақтида бартараф этилишига эришиш, шунингдек, фуқароларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўргатиш мақсадида, ушбу масканларда мунтазам равишда фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ходимлари иштирокида йиғилишлар ва суҳбатлар ташкил этиш топширилсин.

3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (З.Абдиев),туман халқ таълими бўлими (Ж.Собиров),туман мактабгача таълим бўлими (С.Будёнов)гаёшларни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғин, табиий газ ва ҳаво аралашмаси билан чақнаш ҳолатлари содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби, кундалик турмушда электр энергияси, табиий газ ва очиқ оловдан тўғри фойдаланиш ҳамда ис газидан заҳарланишни олдини олиш, ушбу бахтсиз ҳолатлар юз берганда ўзига ва ўзгаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига оид билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида қўшимча ўқув дарсликларини жорий этиш чораларини кўриш топширилсин.

4. Туман давлат солиқ инспекцияси (Э.Шакиров)га "Кармана-Навбаҳор” туманлараро газ таъминоти участкаси (И.Мамадалиев), туман электр тармоқлари корхонаси (Т.Қурбонов),туман ёнғин хавфсизлиги бўлими(З.Нормуродов) билан биргаликда бозорларда тадбиркорлар томонидан ҳар хил қўлбола усулда ясалган ҳамда давлат стандартлари талабларига жавоб бермайдиган иситиш печлари сотилишини тақиқлаш чораларини кўриш топширилсин.

5. "Навбаҳор тонги” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Б.Хотамов)га аҳолини содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият, ёнғин, табиий газ ва ҳаво аралашмаси билан чақнаш ҳолатлари содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби, кундалик турмушда электр токи, табиий газ ва очиқ оловдан тўғри фойдаланиш ҳамда ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида тарғибот ва тушунтириш ишларини туман газетаси орқали доимий ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари (У.Назаров) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.