Ўзбошимчалик билан уланиш оқибатлари.

Ўзбошимчалик билан уланиш оқибатлари.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бюро органларининг асосий вазифалари этиб электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтирилишини таъминлаш, энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш ва бошқа бир қатор вазифалар белгиланган.

Навбаҳор туманида олиб борилган кенг қамровли тушунтириш-тарғибот тадбирларига қарамасдан, айрим аҳоли-истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли соҳаси ҳамон ҳуқуқбузарликлар содир этилиб келинмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 68 та (электр энергиясидан 58 та ва табиий газдан9 та, ичимлик сувидан 1 та)ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида таъминотчи корхоналарга жами 80.967.862 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб,олиб борилган суруштирув давомида 70.866.928 сўмлик (87,5 %) зарарларнинг ундирилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюросининг Навбаҳор туман бўлими томонидан 27.11.2019 йилда ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида, тумандаги "Қоражон” МФЙда яшовчи Туробов Бектош Розиқович (исми фамилияси ўзгартирилган) яшаш ҳовлисида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, туман газ таъминоти корхонасига 1.485.420 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, тўлиқ ундирилди. Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Б.Туробовга нисбатан 05.12.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси биланэнг кам иш ҳақининг5 баравари миқдоридажарима жазоси қўлланилди.

Келгуси фаолиятимизда ҳам электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан тегишли мониторинг ва назорат тадбирларини мунтазам равишда амалга ошириб, аниқланган ҳамр бир қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жазонинг муқаррарлиги таъминланиб борилади.

Мажбурий ижро бюроси

Навбаҳор туман бўлими

бошлиғи А.Тешаев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.