Қонунчиликдаги янгиликлар.

 

Янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти.

Марҳамат, ушбу ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан таништириб ўтамиз.

Ўтган ҳафтада Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (876-сон, 16.10.2019 й.)

Ўзбекистонда 1 октябрдан trade-in дастурини ишга туширилди. Унга кўра, мижозлар эски автомобилларининг устига пул қўшиб, янгисига алмаштиришлари мумкин бўлади. Бу президентнинг 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожланиш бўйича қўшича чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорида кўзда тутилган.

Шунга кўра, ҳукуматнинг қатор қарорларига "TRADE-IN” тушунчаси, ушбу дастурни қўллаш тартиби ва шартларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, автомобиллар фуқаролар ва юридик шахслар томонидан расмий дилерлик корхоналарига "TRADE-IN” дастури бўйича сотилганда битимнинг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.

Маълумот ўрнида, Trade-in дастури ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини расмий дилерлик ташкилотига харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини беришни кўзда тутади.

Бундан ташқари Ўтган ҳафтада Тарбияси оғир вояга етмаганлар муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак бошқа буюмлар билан таъминлаш меъёрлари тасдиқланди

Бу бўйича, Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (880-сон, 17.10.2019 й.) қабул қилинди

Мазкур Қарор билан Республика ўқув-тарбия муассасалари тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, алоҳида шароитда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган болалар учун ўғил болалар ва қиз болалар ўқув-тарбия муассасаларининг мақоми, вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Ушбу муассасаларнинг асосий вазифаларидан бири тарбияланувчиларни давлат таълим стандартлари асосида мажбурий умумий ўрта таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Мазкур муассасаларга 14 – 18 ёшдаги тарбияси оғир вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади.

Тарбияланувчилар муассасаларда ахлоқан тузалгунларига қадар, лекин 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бўладилар.

Мазкур қарор билан, шунингдек, ушбу муассасалар тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш меъёрлари тасдиқланди.

Маълумот учун шуни айтамизки, Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Президентнинг 2019 йил 29 май ПҚ-4342-сон қарори билан тегишли мактаб-интернатлар негизида ташкил этилган.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 3029-3, 17.10.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ доллари ва унгача бўлган миқдордаги нақд чет эл валютасини сотишда улардан паспорт талаб этилмайди.

Ҳозирга қадар миқдоридан қатъи назар нақд чет эл валютасини сотишда паспорт талаб қилинган.

Ҳурматли телетомошобинлар, Маълумот учун шу айтиш лозим, резидент деганда Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс ҳамда 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда турган жисмоний шахс тушунилади.

Шуниндек, ўтган ҳафтада, аҳолини радиациявий авариялардан муҳофаза қилувчи ягона давлат тизими белгиланди.

Бу борада Ҳукумат қарори (869-сон, 15.10.2019 й.) билан Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ягона давлат тизими бу аҳолини ва атроф-муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштирган ташкилий-техник тизимдир.

Тизимнинг асосий вазифалари радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш, радиациявий аварияларга олиб келадиган таҳдидларни прогноз қилиш, олдини олиш кабилардан иборатдир.

Низомга кўра, тизим республика, маҳаллий ва объект даражасига эга бўлиб, республика даражасида – Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий даражада – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маълум бир объект даражасида атом энергиясидан фойдаланиш объекти ёки радиациявий хавфли объект раҳбарияти амалга оширади.

Низом билан давлат органларининг ягона давлат тизими фаолиятини таъминлаш борасидаги функциялари белгилаб берилди.

Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги радиациявий хавф туғилганлиги ҳақида ваколатли органларни хабардор қилади, ушбу ҳолатларга биринчи бўлиб муносабат билдириши лозимлиги белгиланди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори (881-сон, 18.10.2019 й.) билан Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, юридик шахслар ҳар йили 1 ноябрга қадар фойдаланиш таклиф этилаётган объект бўйича Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармасига таклиф киритади.

Ҳудудий бошқарма ушбу объектни жойига чиқиб ўрганади ҳамда ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлайди.

Доимий ва даврий равишда диний урф-одат ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектдан фойдаланиш мақсадлари ва шартлари Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилади.

Ҳудудий бошқарма хулосасининг асосли эканлиги Департаментнинг Илмий-эксперт кенгаши томонидан текширилади.

Кенгаш томонидан объектдан фойдаланиш шартлари ва мақсадлари тасдиқланган тақдирда тегишли қарор қабул қилинади ва улар департаментнинг веб-сайтида эълон қилинади.

Департамент, унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда жисмоний ва юридик шахслар бўш турган ва оқилона фойдаланилмаётган объектни фойдаланишга бериш таклифи билан чиқиши мумкин.

Объект бир йилгача фойдаланишга берилиши мумкин, Фақат савдо фаолияти жумладан, эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш, компьютер, нусха кўчириш ва Интернет хизматлари кўрсатиш, фото, видео ва экскурсия хизматлари кўрсатиш фаолиятлари билан шуғулланиши мумкинлиги белгилаб берилди.

Шунингдек, Ўтган ҳафтада "Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг хорижда очилган ҳисобрақамларининг амал қилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (882-сон, 18.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб "Uzbekistan Airways” АЖнинг хориждаги ваколатхоналарининг барча тушумлари мажбурий тартибда Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобрақамларга туширилиши лозимлиги белгиланди.

Шунингдек, "Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг эксплуатация харажатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Қонунчиликдаги сўнги янгиликлар билан Адлия вазирлигининг телеграмм мессенжеридаги Ҳуқуқийаҳборот канали ва лекс нуқта уз сайти билан танишишингиз мумкин.

Эътиборингиз учун рахмат.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.