Оғуфурушлар қўлга тушди.

Оғуфурушлар қўлга тушди.

Гиёҳвандлик иллати фуқароларнинг соғлигига зарар етказибгина қолмай, давлатнинг юксалишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади, афсуски юртимида гиёҳвандлик воситалари билан ноқонуний муомала қилишдан иборат бўлган жиноят содир этаётганлар учрабтурибди.Аммо ҳарқандайжиноий қилмишжазосизқолмайди. Анашундайгиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилган шахсларга нисбатан суд ҳукмиўқилди.

2019 йил 29июль кунижиноятишларибўйичаНавоий вилояти Навбаҳор туман суди томониданфуқароларХ.Бердиев, А.Раҳмонов ва И.Амоновларганисбатанжиноятишикўрилиб, ҳукмўқилди.

Х.Бердиев 2017 йилнинг май ойларида ўзи истиқомат қиладиган қишлоғи атрофидаги тоғ тизмаси бўйида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича комиссиясининг 2018 йил 27 октябрдаги 787-сонли қарорига кўра экиб етиштирилиши тақиқланган, "марихуана” гиёҳвандлик воситаси уруғларини экиб, 2017 йилнинг октябрь ойига қадар парваришлаб, ушбу гиёҳвандлик воситаси баргларини қуритилган ҳолатда алоҳида-алоҳида полиэтилен пакетларга қадоқланган ҳолатда текшириш кунига қадар ўзининг яшаш хонадонида сақлаб келиб, тақиқланган экин ҳисобланган "марихуана” гиёҳвандлик воситаларини экиб етиштирган.

Бундан ташқари, Х.Бердиев гиёҳвандлик воситаларини ўзга шахсга ўтказиш орқали бойлик орттиришни режалаштириб, 2019 йилнинг 24 март куни А.Рахмонов орқали ўзини "Жавлон" исмли шахсга, гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган, судга оид кимёвий экспертизасининг 02.04.2019 йилдаги 43-сонли хулосасига кўра таркибида тетрогедроканнабинол гиёҳвандлик воситаси бўлган 110,720 грамм жуда кўп миқдордаги "марихуана” гиёҳвандлик воситасини 700.000 сўм миқдоридаги пул эвазига сотган.

Бундан ташқари, Х.Бердиев, 2019 йилнинг 26 март куни А.Рахмонов ҳамда И.Амоновлар орқали ўзини "Жавлон" исмли шахсга судга оид кимёвий экспертизасининг 02.04.2019 йилдаги 43 сонли хулосасига кўра таркибида тетрогедроканнабинол гиёҳвандлик воситаси бўлган 104,510 грамм жуда кўп миқдордаги "марихуана” гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўм миқдоридаги пул эвазига сотган.

Шунингдек, Х.Бердиев 2019 йил 1 апрель куни соат тахминан 23:20 лар атрофида Нурота тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 02.04.2019 йилдаги 44-сонли судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, соф вазни 283 грамм 170 миллиграммни ташкил қилган жуда кўп миқдордаги "марихуана” гиёҳвандлик моддасини тезкор тадбир давомида жалб қилинган шартли харидорга 2.750.000 минг сўм миқдоридаги нақд пуллар эвазига қонунга хилоф равишда сотган ва ўзининг ёнида бир дона қоғоз бўлагига ўралган, 02.04.2019 йилдаги 45-сонли судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, соф вазни 4,770 граммни ташкил қилган озгинадан кўпроқ миқдордаги "марихуана” гиёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб,гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари Х.Бердиев ўзининг яшаш хонадонида келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, 02.04.2019 йилдаги 46-сонли судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, соф вазни 207,90 граммни ташкил қилган жуда кўп миқдордаги "марихуана” гиёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, у жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сақлаш жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмасдан, жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказишга суиқасд қилган.

Суд томонидан Х.БердиевниЎзбекистон Республикаси ЖКнинг
270-моддаси 1-қисми, 273-моддаси 5-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, А.Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 4 (тўрт) йил 6 (олти) ойга озодликдан маҳрум қилиш,И.Амонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 4 (тўрт) йил 6 (олти) ойга муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Навбаҳор туман судининг

девонхона мудири Б.Фармонов


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.