Навбаҳор туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

Навбаҳор туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими Л.Облақулов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ж.Ходжаевлар иштирок этишди. Учрашув давомида ёшлар томонидан бугунги кунда дуч келаётган муаммолар юзасидан савол жавоблар ўтказилди.Шунингдек спортнинг футбол тури бўйича маҳаллалараро ўтказилган "Чарм тўп--2019” мусобақасининг Республика босқичи ғолибларига туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди. Туман Маданият бўлимига "Дамас" автомашинасининг топширилиши ҳам ёшларимиз учун ажойиб туҳфа бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.