Вояга етмаган кечирилди

Кечириримлик, миллатимизга хос урф одатлардан ҳисобланади. Бугунги кунда вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни тарбиялаш бўйича бир қанча қонунлар ҳамда Президентимиз қарорлари қабул қилинган, бироқ воягаетмалар томонидан жиноят содир этилиши, жумладан ўғрилик жиноятини содир этаётганлар учраб турибди.

Ана шундай ўғрилик жиноятини содир этган вояга етмаган шахс, инсонпарварлик ва одиллик принципларига таяниб, жиноий жавобгарликдан озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман суди томонидан раислик қилувчи судья А.Ибодов бошчилигида вояга етмаган фуқаро Ж.И га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Вояга етмаган Ж.И Нурота туманидаги 27-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси, у 2019 йил 18 май куни соат тахминан 21:00ларда кўчада турган, фуқаро Х.Чга тегишли авто машинанинг ойнаси очиқлигидан фойдаланиб, автомашинанинг эшигини очиб, автомашинани ичида бўлган 92.000 сўм миқдоридаги нақд пуллар ва 40.000 сўмлик микро хотира (флешка)ни ўғирлаб, яширин равишда талон-торож қилиб, Х.Чга жами 132.000 сўм моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Ж.И Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган бўлсада, суд воягаетмаган Ж.И ни айбига иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, жабрланувчи билан ярашганлигини эътиборга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиб, ишни тугатди.

 

Жиноятишлари бўйича

Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.