Сайловларнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик

Ҳаммамизга маълумки фуқароларнинг сайлов компаниясида иштирок этиш йўли билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириши, жамият ва давлат ишларида бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этиши ҳуқуқи сайлов орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз ҳоҳиш иродасини билдириш тенгилиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланди деб белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович МИрзиёев 2017 йил 11 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳанузгача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлигини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаиснинг Сайлов Кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди.

Шунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинди, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланди ҳамда 2019 йилнинг 25 июн куни Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланиб, расмий эълон кундан бошлаб кучга киритилди.

Сайлов Кодекси қабул қилиниши муносабати билан амалда бўлган сайлов қонунчилиги муносабатларини тартибга солувчи 5 та Қонун (18.11.1991 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, 28.12.1993 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, 05.05.1994 йилдаги "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, 05.05.1994 йилдаги "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва 30.04.1998 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги) бекор қилинди.

Сайлов Кодекси 18 та боб ва 103 та моддадан иборат.

Янги қабул қилинган Сайлов Кодекси бир қатор янгиликларни ўз ичига олган:

-қонунчилик палатасида Экоҳаракат вакиллари учун квота ажратиш институти тугатилди;

-номзодларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кўрсатиш тартиби бекор қилинди;

-сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби қонунан тартибга солинди;

-сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда сайловчилар томонидан бир қанча партияларни ёқлаб имзо қўйиш имконияти берилди;

-сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённомасининг зудлик билан жамоатчилик муҳокамаси учун 48 соатдан кам бўлмаган вақтда илиб қўйиш тартиби ўрнатилди;

-участка сайлов комиссияларининг овоз бериш жараёни тугагандан кейин амалга оширадиган аниқ ҳаракатлари назарда тутилди (овозларни санаш, баённомаларни тузиш, округ сайлов комссиялари билан ўзаро алоқалари ва х.к.);

-участка сайлов комиссияси аъзоларининг яримидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди;

-халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокама этиладиган ва тавсия этиладиган участка сайлов комиссиялари аъзолари номзодлари бўйича жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг таклифлари олиниши тартиби ўрнатилди;

-сайлов округларини тузишди сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши ўн фоиздан ошмаслиги тартиби ўрнатилди;

-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилди;

-Қонунчилик палатасига, маҳаллий Кенгашларга сайлов бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўзтказувчи округ сайлов комимссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузиш тартиби ўрнатилди;

-сайловларда овоз бери вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб белгиланди;

-сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишлиги ва бошқалар белгиланди.

Барча фуқаролар сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлардан хабардор бўлишлари ва ўзларининг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари лозим.

 

Навбаҳор туман

адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.