Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Фармонда келтирилишича, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, Республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.

БМТнинг 2015 йил 10 июндаги «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар» резолюциясига таяниб, аъзо давлатларни 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга тааллуқли халқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказишни қатъий даъват этади.

Ҳужжат билан Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси;

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури;

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилиши белгиланди.

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1- июлга қадар «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши ва ҳукуматга киритиши топширилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда охирги бор аҳолини рўйхатга олиш 1989 йилда ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, олднроқ Давлат статистика қўмитаси мамлакат аҳолисини 2020 йилда рўйхатга олишни режалаштираётганини белгиланганди.

 

Туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.