2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 6-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3083, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3083/2143-сон) билан тасдиқланган 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан:

1. 14-илова: Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилди.

2. 15-илова: I Бўлим. Инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича жалб қилинган ва ўзлаштирилган инвестициялар.I бўлими мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилди.

3. 40-илова: Мева – сабзавот махсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот мазкур ўзгартиришларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилди.

 

Туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.