Белгиланган прогноз кўрсаткичларини таъминлаш

Навбаҳор туманида 2019 йил 1-чорак ижро ҳамда 2-чорак кутилаётган давлат бюджетига белгиланган прогноз кўрсаткичларини таъминлаш ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига қўшимча манбаларни жалб этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида

маълумот.

Навбаҳор туманиида 2018 йил бюджет тўловлари учун белгиланган 17052,1 млн.сўм прогноз режаси ҳақиқатдан21078,8 млн.сўмга (123,6%) бажарилди ёки режага нисбатан 4026,7 млн.сўм ортиғи билан бажарилган.

Навбаҳор тумани маҳаллий бюджети даромадларининг 2019 йил контингент даромадлар режаси 30335.7 млн сўм, маҳаллий бюджет режаси24635,7 млн сўм белгиланган, шундан 1 чорак тасдиқланган контенгент режаси 7228,2 млн режалаштирилиб чорак якуни билан 16137,0 млн сўмга бажарилди режага нисбатан 8908,8 млн сўм ортиқча маблағлар туширилиши таъминланди, ҳамда маҳаллий даромадлар режаси 6068.7млн сўмга тасдиқланиб, 2019 йил 1 чорак маҳаллий бюджетига жами солиқлар солиқсиз тушумлар ва йиғимлар ҳисобидан 7728,0 млн сўм маблағлар туширилиши таъминланиб чорак якуни бўйича 1659.5 млн сўм ортикча маблаглар тушиши режа 127.3 фоизга бажарилиши таъминланди. Ўтган йилга нисбатан (2920,5-3655.9=735.4) млн сўмни ташкил қилган 924.1 млн сўм кўп маблағлар туширилиши таъминланиб 55 фоиз ортиқча маблағлар туширилиши таъминланиб маҳаллий бюджет ихтиёрида қолди.

Туман маҳаллий бюджетининг 2-чорак тасдиқланган контенгент режаси 7416.8 млн сўмни ташкил қилиб кутилаётган тушум прогнози 9397.8 млн сўмга белгиланмоқда, маҳаллий бюджетнинг тасдиқланган режаси 6004.7 млн сўмни ташкил қилиб кутилаётган тушумлар 7687.7 млн сўмга режаштирилмокда. Ушбу маблағларни тушириш бўйича молия ва солиқ идоралари томонидан маблағларни тушириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 26декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарори ҳамда туман ҳокимининг 2018 йил 31 декабрдаги 2019йил учун туман бюджетга 107108,4млн сўмлик прогноз кўрсаткичлари белгиланди.

Ушбу маҳаллий бюджетнинг умумий харажаталарнинг яъни 25.8 фоизи туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ҳисобидан қопланади, қолган харажатлар яъни республика бюджети томонидан халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда соғликликни сақлаш соҳасининг иш ҳақи ва ажратма харажатлари учун 82472.6 млн сўм маблағлар молиялаштириб берилиши кўзда тутилган. Ҳар ойининг 1-5 санасига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган туловлар ва ижтимоий нафақа маблаглари тулик молиялаштириши таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига маҳаллий бюджетга 25 та йўналиш бўйича жами 7193.0 млн.сўм қўшимча манбаларни жалб қилиш вазифаси ҳисоб китоб қилиб олинди.

Ушбу қўшимча даромад суммаларининг 821.0 млн.сўми ёки (11.4%) фоизи биринчи чоракда, 1981.0млн.сўм (27.5%) иккинчи чоракда, 2079.0 млн.сўми (30.0%) учинчи чоракда ва 2312.0млн.сўми (32.1%)тўртинчи чоракда туширилиши кўзда тутилмоқда.

Жумладан;

I. Жисмоний шахсларнинг мол-мулклари ва ер участкаларини давлат солиқ хизмати органларида тўлиқ ҳисобга олиш ва мол-мулкни кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш орқали тушумни кўпайтириш ҳисобидан 457.0 млн.сўм;

II. Ҳудудлардаги бозорларда ундириладиган йиғимлар, ижара тўловларини ҳамда автотураргоҳлардаги тушумларни тўлиқ кирим қилиш натижаси билан бюджетга даромадлар тушумини кўпайтириш ҳисобига 2.3 млн.сўм;

III. Давлат солиқ хизмати органларида солиқ ҳисобида турмасдан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, қўшимча даромад олиб, уни кўрсатмаётган жисмоний шахсларни солиққа тортиш ҳисобига 328.5 млн.сўм;

IV.Солиқ ва молиявий ҳисоботларни банк, божхона, биржа, кадастр ва бошқа идораларнинг маълумотлари билан солиштириш орқали яширилган товар айланмаларини аниқлаш ва солиққа тортиш, хуфиёна бизнес юритиб, солиқ тўлашдан қочиш эҳтимоли бўлган субъектларни солиққа тортиш орқали бюджетга даромадлар тушумини кўпайтириш ҳисобига 1196.0 млн.сўм;

V. Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда идоралараро тасдиқланадиган режа-графиги асосида ижро ҳужжатлари доирасида солиқ қарзини ундириш ҳисобига маҳаллий бюджетга жами 150.0 млн.сўм;

VI. Текширишлар натижаларига кура қушимча хисобланган соликларни ундириш ҳисобига 1435.2млн.сўм;

VII. Йул ҳаракати коидаларни бузганлик учун ундирилмасдан турган жарималарни ундириш ҳисобига302.7млн.сўм;

VIII. Фаолиятини тўхтатган корхоналарни фаолиятини тиклаш, молиявий соғломлаштириш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушиши ҳисобига маҳаллий бюджетга қўшимча 1600.0 млн.сўм.

IX. Тумандаги йиллик айланмаси 1 млрд сумдан ошган ва умумбелгиланган солик солиш тартибига утган юридик шахслардан бюджетга кушимча маблаглар тушириш ҳисобига маҳаллий бюджетга қўшимча 218.0 млн.сўм.

X. Бошка тушумлар ва йигимлар ҳисобига маҳаллий бюджетга қўшимча 1503.3 млн.сўм.

Навбахор туман Молия бўлими томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида солиқ хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган мониторинг ва ўрганишлар натижасида 2017 йилда туман маҳаллий бюджетига жами 775,3 млн. сўм, 2018 йилда туман маҳаллий бюджетига жами 1090.1 млн. сўм, 2019 йил 3-ойи давомида қарор ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган мониторинглар ва ўрганишлар давомида туман маҳаллий бюджетига руйхатдан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган тадбиркорларни руйхатган ўтказиш ва легаллаштириш ҳисобидан 86.1 млн. сўм қўшимча даромадлар манбаи аниқланиб туман ДСИ ҳамкорлигида ундирилиши таъминланди.

 

Туман молия бўлими мудири М.Жумабоев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.