ОИЛА МАСАЛАСИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР

Хотин-қизлар қўмитаси, туман халқ таълими бўлими, Оила илмий маркази, Туман маҳаллалар кенгаши, туман маънавия ва маърифат бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида 22-умумтаълим мактабида "Оилада хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда туманидаги мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг "Қизларжон” клуби раҳбарлари, психологлари, туман отинойилар, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллар иштирок этишди.

Тадбир ноананавий тарзда ташкил этилиб, мактабнинг юқори синфўқувчи қизларининг чеварчилик ва пазандачилик маҳорати барчада катта таъсурот қолдирди. Айниқса, ўқувчи ёшлар томонидан ташкиллаштирилган саҳна кўринишлари иштирокчилар қалбидан муносиб ўрин олди.

Ўзаро мулоқот тарзида ўтказилган учрашув ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоблар олишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.