Туман сайлов комиссиясининг қарори

Кун тартиби масала юзасидан туман сайлов комиссияси аъзоси Б.Умаров сўзга чиқиб, 2014 йил 21 декабрда Халқ депутатлари туман кенгашига сайлов бўлиб ўтишини, сайловни ташкил этиш ва демократия талаблари ва сайлов тўғрисидаги қонун асосида ўтказиш лозимлиги ва ушбу сиёсий тадбир билан боғлиқ барча вазифаларни босқичма-босқич ва ўз муддатида амалга ошириш учун туман сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ҳамда аъзоларини сайлаб олиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунига асосан ҳамда Б.Умаров ўз ваколатидан келиб чиқиб раис ўринбосарлигига Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи директори К.Аллаев, котиблигига туман БУСМ-9 директори И.Ибрагимонинг номзодини кўрсатди ушбу таклифни туман сайлов комиссиясининг барча аъзолари қуллаб-қувватлади.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари туман кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссия раиси ўринбосарлигига Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи директори К.Аллаев, комиссия котиблигига туман БУСМ-9 директори И.Ибрагимонинг номзоди тасдиқлансин.
2. Халқ депутатлари туман кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси аъзоларига сайловни ташкил этиш ва демократия талаблари ҳамда сайлов тўғрисидаги қонун асосида ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарор ижросини бажарилишини ўз зиммамда қолдираман.

Туман сайлов комиссияси раиси: Б.Умаров

Туман сайлов комиссияси котиби: И.Ибрагимов

2014 йил 24 сентябрь, № 1

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.