Туманидаги «Сармишсой» дарасида дам олиш маскани иш фаолиятини бошлади

Туманидаги «Сармишсой» дарасида дам олиш маскани иш фаолиятини бошладиДиёримизнинг гўзаллиги, тоза хавоси ва шифобахш сувлари, ноёб ва такрорланмас шакл хамда кўринишдаги табиат ёдгорликлари-ю, доривор ўсимликлар дунёси табиат шайдоларини ром этиши табиий. Кўп минг йиллик тарихни ўзида мужассам этган Самишсой даралари шулар жумласидандир. Навбахор ва Нурота туманларини боғлаб турган Сармиш тоғи, бу замин цивилизациясининг бир неча минг йиллик тарихга эга эканлигининг далолатдир. Тоғи қояларида мухрланган энг қадимий битиклар эрамиздан аввал яшаган одамлар томонидан қолдирилганлиги хали -ханузгача олимлар томонидан ўрганилмоқда. Бебахо неъматни янада ардоқлаш уни бойитиш ва жахонга танитиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Маънавий, тарихий гўшалардан бири бўлган Сармишсой археологик музей комплекси қўриқхонасида гўшага келувчи сайёхларни кенгроқ жалб этиш,уларга қулай шароитлар яратиб бериш борасида хам кенг кўламли имкониятлар яратилмоқда.

Хусусий тадбиркор Маъруфжон Каримов Миллий банкнинг имтиёзли 4 миллиард сумлик кредит маблағлари хисобига очиқ осмон остидаги музейга ташриф буюрадиган мехмонларга замонавий хизмат кўрсатиш ва қулай шароитлар яратиш мақсадида 30 та катеж уйлар қад растлади. 7 гектар ер майдонида қад кўтарган замонавий, барча кулайликларни ўз ичига олган шинам хоналар хар бир сайёхни узига ром этиши тайин.

Келгусида, бу тоғ бағрида шу сингари уйларни юзтага етказиб, худудимизни кўкаламзорлаштириш мақсадида 10 миллион сумлик чиройли арчалар, шунингдек спорт уйингохи, голф майдончаси барпо этиш ниятидамиз дейди биз билан сухбатда "Мухаббат боғи” хусусий корхонаси рахбари Маруфжон Каримов.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.