ЁШЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР...

ЁШЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР...Ёшларга берилаётган имкониятлар, давлатимиз томонидан яратилаётган ғамхўрликлар таҳсинга сазовор, албатта. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган "Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли фармон ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган ёшларимизнинг орзу-умидларига қанот бағишлади.

Қисқа даврда туманда 10 та штаб ташкил этилиб, 108 нафар аъзолар томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларнинг муаммолари суҳбатлар асосида ўрганиб чиқилди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳозирда туманимизда 108 608 нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, шундан 27798 нафари вояга етмаганлар, 24950 нафари 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар (мактабларда 5522 ўқувчилар, касб-ҳунар коллежларида 1946 нафар ўқувчилар), айни пайтда 5839 нафар ишсиз, аммо ишлаш истагида бўлган фуқаролар, 9375 нафар доимий иш билан банд бўлган ёшлар, 2023 нафар ёшлар эса таълим олишга истак билдирганлар.

Бундан ташқари, суҳбатлар натижасига кўра 438 нафар ёшлар ҳарбий хизматга бориш учун истак билдирганлар, 683 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит сўраганлар ҳамда турли сабабларга кўра четга чиқиб кетган 407 нафар ёшлар аниқланган. Шунингдек, туман прокурори М.Тошев ҳамда штабимиз ходимлари томонидан Навбаҳор агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 15 нафарига ҳамда Навбаҳор иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 5 нафар битирувчиларига тикув машиналари олишларига кўмаклашилди.

Бундан ташқари, 3 август куни "Yosh-lar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида "Камалак” оромгоҳида вилоят ҳокими иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда имконияти чекланган 3 нафар фуқароларга қайтариш шарти билан фоизсиз 5 йил муддатга имтиёзли 50 млн. сўм маблағ ажратилди. Учрашувда 14-30 ёшдаги 40 нафар қизлар учун замонавий тикув машиналари, битирувчи ўқувчилардан 3 нафарига пайвандлаш ускунаси, 4 нафар кам таъминланган қизларга қисқа тўлқинли печлар тарқатилди. Тадбир давомида меҳнат ярмаркалари ҳам ташкилқилиниб, 72 нафар ёшлар бандлиги таъминланди. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиш жараёнида ногиронлиги бор фуқаролар Маҳлиё Бозорова, Наргиза Исмоилова ва Маъмуржон Норқуловларга ҳомийлик йўли билан ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Шу билан бирга, туман ИИБ томонидан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган 101 нафар ёшларга фуқаролик паспортлари тарқатилган бўлса, 2 нафар фуқаро чет элдан ватанга қайтиш гувоҳномаси билан келган, 31 нафар ёшлар кам таъминланган оила бўлганлиги сабабли вилоят ҳокимлиги жамғармаси томонидан фуқаролик паспорти тўлови тўлаб берилган.

 

Озод МИРЗАЕВ,

                                                                                                                                       туман прокурори катта ёрдамчиси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.